

"Аланьяспор" дарвозабонни бир йил муддатга ижарага олди. Турк клубида ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи бўлмайди.
Исландия терма жамоаси дарвозабон ўтган мавсумни "Левен"да ижарада ўтказганди.
У Бельгия чемпионати доирасидаги 18та ўйинда майдонога тушиб, ўз дарвозасидан 25та тўп олиб чиқди.




