Артета "Арсенал"ни кучайтириш ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2022
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоани кучайтириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Янги даражага чиқиш вақти келди. Молиявий нуқтаи назардан биз барқарор ҳолатдамиз, шунинг учун энди таркиб сифатини яхшилаш лозим", – деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, "Арсенал" 27 турдан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда Премьер-лига жадвалида 4-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TMW