Асадбек Саидхонов: "Бухоро" ҳисобни сақлашга, "Турон" эса ғалабага интилди"

Omonjon To`xtamirzayev
28 июл 2023
Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Турон" иккинчи давра стартини ғалаба билан бошлади.

Сўнгги дақиқаларда Асадбек Саидхонов томонидан урилган гол яйпанликларга "Бухоро" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Учрашувдан сўнг ўйин қаҳрамонининг фикрларини тингладик. 

"Ўйинга келсак, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бироз саросима кузатилди. 0:2дан сўнг бироз бўшашганимиз ҳисобига жазоландик. Худога шукур қийин вазиятдан чиқиб кетишни уддасидан чиқдик. Мураббийларимиз голдан сўнг олдинга ўтишимизни, вазиятлар яратишимизни айтишди. Барчаси яхши тугади.  

2:2дан сўнг рақиб ҳисобни сақлашга, биз эса ғалабага ҳаракат қилдик. Чунки "Турон" мухлислари ғалабаларни соғиниб қолган. 

Биринчи голимни ота-онамга бағишлайман. Уларга доим қўллаб-қувватлаб тургани учун раҳмат айтаман. Бундан ҳам яхши ҳаракат қилиб "Турон"ни Суперлигада олиб қолишга бор кучимизни ишга соламиз", - дейди Асадбек Саидхонов.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia