"Атлетико" "Ювентус" вингери билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
14 апр 2020
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Ювентус" вингери Федерико Бернардески учун даъвогарлар рўйхатига қўшилди.

Хабарларга кўра, "Ювентус" Италия терма жамоаси ўйинчиси билан 30 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига хайрлашишга тайёр.

"Кекса синьора" шунингдек вингерни Жанлуижи Доннарумма ёки Иван Ракитич билан алмашишга тайёр.

26 ёшли Бернардески жорий мавсум барча мусоқаларда "Юве" либосида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS