"Атлетико"нинг икки етакчиси лазаретга тушиб қолди

Mirjalol Normatov
13 мар 2018
"Атлетико"нинг етакчи ҳужумчиси Диего Коста ва Кевин Гамейро Ла Лига доирасида "Сельта"га (3:0) қарши учрашувда жароҳат олди.

Коста оёқ билакларида қаттиқ шикастланди, Гамейро ҳам оёғидан жиддий жароҳат орттириб олган. Ҳозирча уларнинг қачон сафга қайтиши номаълум, деб хабар беради "матрасчилар" клуби расмий сайти.

15 март куни Мадрид жамоаси Европа лигаси 1/8 финали доирасида "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. Испанияда ўтган илк баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com