

Мазкур ғалабадан кейин австралияликлар устози Грэм Арнольд ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
“Йигитлар бу ерга етиб келишлари учун нималарни бошдан кечирганини ҳеч ким билмайди. Бу жуда оғир бўлди ва бутун жамоа борини бергани ақл бовар қилмас ҳолат. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун саралашдан ўрин олган 20 та ўйинда қатнашишимизга тўғри келди, улардан 16 таси меҳмонда бўлиб ўтди. Қийин бўлди, аммо уддаладик. Австралия бош вазири Энтони Альбанезедан бу воқеани нишонлаш учун барчага дам олиш куни беришга чақирдим, чунки бу тарихдаги энг ёрқин ютуқлардан биридир”, дейди Арнольд.
Эслатиб ўтамиз, Австралия “Д” гуруҳида Дания, Франция ва Тунис билан баҳс олиб боради.



