

AS хабарига кўра, каталонияликлар ушбу футболчини Хуниор Фирпонинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Фирпо ўз навбатида ёзда жамоани тарк этишга яқин турибди. Қайд этилишича, Тальяфиконинг ўзи "Барселона"га ўтишни истамоқда.
Унинг клуби билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Ҳозирда унинг трансфер нархи 28 млн еврони ташкил қилмоқда.
Ушбу мавсумда аргентиналик футболчи 38 ўйинда 5 гол ва 7 ассист қайд этди.



