

"Бугунги ўйин ўз уйимизда бўлиб ўтади. Ушбу баҳсга анча тайёргарлик кўрдик ва учрашувни интиқлик билан кутдик. Ушбу баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз".
"Асосий таркибга киришим ёки кирмаслигим номаълум, бу ўйиндан олдин эълон қилинади. Аммо ўзим учрашувга тўлиқ тайёрман. Агар майдонга тушсам, ғалаба учун боримни бераман. Илк ўйин имтихондек бўлади", - дейди Айбек Нурбоев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



