Азиз Ғаниев: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан"

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2017
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рўзиқул Бердиев бошчилигида биринчи машғулотни ўтказди.

"Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган машғулотдан олдин йиғинга чақирилган Азиз Ғаниевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун йиғилдик, бу ердаги футболчиларнинг ҳаммаси акаларимиз, муҳит ажойиб. Мураббийлар ҳаммани кўрсатаётган ўйинидан келиб чиқиб таклиф этишган, насиб қилса устимда яна яхшироқ ишлаб, бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Бунда, бизда ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ ва ҳаммаси ўз қўлимизда", - деб айтиб ўтди Азиз Ғаниев.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia