БАА терма жамоаси расман янги бош мураббийини таништирди

Alisher
10 июл 2023
Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилди.

Бўлажак Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига термани португалиялик мутахассис Паулу Бенту тайёрлайди. БАА федерацияси 54 ёшли мураббий билан 2026 йилга қадар шартнома имзолашди. 

Маълумот учун, Бентунинг сўнгги иш жойи Жанубий Корея терма жамоаси ҳисобланади. Мураббий 2022 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг Корея терма жамоасидан кетганди.


AlisherMuallif
Manba: championat.asia