

Беҳзод Назаровдан сўнг "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати вакили Баҳодир Мирзаев билан суҳбатлашдик.
- Учрашувни муросасиз ўтишига шубҳам йўқ. Бугун “Бунёдкор”га ҳам, “Пахтакор”га ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. “Пахтакор”ни юта олишимизни кубок баҳсларида исботладик. Буни чемпионат баҳсларида ҳам давом эттиришга бемалол кучимиз етади. Умуман олганда, Тошкентнинг бу икки гранд клублари қарама-қаршилиги доимо кескин курашларга бой ўтган. Ўйлайманки, бу сафар ҳам мухлисларга завқ бағишлайдиган ўйин бўлади. Ўйин тақдирини ҳар иккала жамоа таркибларидаги ёшлар ҳал қилса керак, деб ўйлайман, - дейди Мирзаев.




