

Иккинчи давра бошида "Динамо"га бош мураббий этиб тайинланган Баҳром Ҳакимов бошчилигида жамоа 15та ўйин ўтказди. Шулардан 3тасида ғолиб бўлди, 5 марта дуранг ўйнади ва 7 бор мағлубият аламини тотиб кўрди. Сўнгги турда ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб биринчи лигага тушиб кетди.




