

- Фарғонага ҳам футбол мавсуми кириб келди. Бу билан "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Бугун дуранг бўлди. Очилиш ўйинида исталган мезбон жамоа, "Нефтчи" ҳам ютгиси келади. Исталган очилиш ўйинида мезбон жамоа баҳс бошида босим ўтказади. Ўйинга шундай тайёрландикки, дастлабки 15-20 дақиқаликдаги босимдан чиқиб кетишимиз керак эди. Биринчи бўлимда биз шунга эришдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик шекилли, ўйин якуни арафасида ҳимояда ўйнадик. "Нефтчи"да бир қанча вазиятлар бўлди. Лекин дарвозамизни голдан сақлай олдик. Шундай бўлса-да, дурангга ҳақли эдик деб ҳисоблайман, - деди Баҳром Ҳайдаров.



