

Жараён якунланиш босқичида, томонлар келишувни тезроқ расман эълон қилиш учун ишлашмоқда.
Spotify "Камп Ноу" стадионининг нейминг ҳуқуқини олади. Янги ном "Spotify Камп Ноу" бўлади.
"Барселона"нинг номни сотишдан оладиган даромади олдинроқ хабар қилинганидан камроқ - йилига 5 миллион доллар атрофида. Стадиондаги ишлар якунланса, бу пул ўсиши мумкин.
Олдинроқ "Барселона"нинг битимдан 3 йил ичида оладиган даромади 280 миллион евро бўлиши айтилган эди.



