

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Барселона" 21 ёшли италиялик футболчини қанот ҳимоясини кучайтириш учун универсал вариант сифатида кўради. "Арсенал", "Манчестер Сити", "Ювентус" ва "Интер" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Палестра 2025/26 йилги мавсум "Кальяри"да ижарада ўйнади ҳамда 32 ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Ҳимоячининг "Аталанта" билан битими 2029 йил 30 июнда тугайди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



