"Барселона" август охирида "Аякс" ўйинчисини сотиб олиши мумкин

Tolibjon Qosimov
20 авг 2018
"Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Барселона"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.

21 ёшли голланд фақатгина каталонияликлар сафига ўтмоқчи. Лекин, "Аякс" чемпионлик учун курашиш мақсадида ўйинчини сақлаб қолмоқчи.

Олдинроқ, "Аякс" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаса "Барселона" де Йонгни 50 млн еврога сотиб олиши хабар қилинган эди.

Клуб эҳтимолий трансфер устида ишламоқда ва 28 августдан сўнг яна бир бор уни харид қилишга уриниб кўради. Сабаби, айнан 28 августда "Аякс" ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш плей-оффи доирасида "Динамо" (Киев)га қарши жавоб учрашувини ўтказади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sport.es