"Барселона" футболчиси 4та ўйинга дисквалификация қилинди

Aslanov Jasurbek
9 май 2018
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто "Реал"га қарши ЛаЛиганинг 36-тур учрашувида Марселонинг юзига зарба бергани учун дисквалификация қилинди.

Футболчи кўк-анорранглиларнинг 4та ўйинини ўтказиб юборади. "Барселона"да ушбу қарор бўйича апеляция бериш учун 10 кун бор.

Жорий мавсум 26 ёшли ярим ҳимоячи Лалиганинг 30та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 7та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es