"Барселона" ҳимоячиси операция қилинди

Sherzod Nurmatov
4 янв 2024
Футболчи яқин орада жамоага ёрдам бера олмайди.

"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо белидаги муаммолар туфайли операция қилинди. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайти хабар берди.

"Кўк-анорранглилар" футболчининг қайтиш муддатини кўрсатмади. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг тикланиши учун тахминан 2 ой вақт керак бўлади.

Алонсо "Барселона"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. 33 ёшли фулбек жорий мавсум барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказишга улгурди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com