"Барселона" ижарага берган футболчисини муддатидан олдин қайтариб олди

Mirjalol Normatov
14 июн 2018
"Ницца" таркибида ижарада ҳаракат қилаётган ҳимоячи Марлон "Барселона"га қайтди.

22 ёшли бразилиялик икки йилга Франция жамоасига ижарага берилганди, бироқ шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.

Ўтган мавсумда Марлон Франция чемпионатининг 23 учрашувида ҳаракат қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FcBarcelona