

Битим нархи ҳақида маълумот берилмаяпти. Аммо, манбанинг хабарига кўра бу пул хорват клубини қониқтирмаслиги мумкин.
Қайд этиш керакки, 21 ёшли футболчи шу йилдан Испания терма жамоасига чақирила бошлади. Унга "Барселона"дан ташқари "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Футболчи жорий мавсум ЕЧЛда 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Олмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.



