

"Football Espana" хабарига кўра, каталонияликлар "Жирона"дан Кристиан Стуанини трансфер қилишмоқчи. "Блауграна"лар 32 ёшли футболчи учун 15 миллион евро тўлашга тайёрлар.
Бу мавсумда уругвайлик тўпурар 17 ўйинда 12 гол киритди ва тўпурарлар рўйхатининг 3-поғонасига чиқиб олди.
Кристианнинг "Жирона" билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.



