“Барселона” Примерада 31 та ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти

Ла Лиганинг 24-турида “Барселона” сафарда “Эйбар” (2:0) устидан ишончли ғалабага эришди.

Шу тариқа каталонияликлар Испания чемпионатидаги ўзларига тегишли бўлган рекордни такрорлашди. (31 ўйин, ўтган мавсумда 7 та ғалаба, жорий мавсумда 19 та ғалаба ва 5 та дуранг).

“Барселона” Пеп Гвардиола қўл остида (2010-2011) йилги мавсумда ҳам худди шу натижага эришган эди.

Примера рекорди “Реал Сосьедад”га тегишли бўлиб, ушбу клуб 1979-80 йилги мавсумда 39 та учрашувда мағлуб бўлмаган.


Манба: sports.ru