

Испан жамоаси фақат 125 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Хорватиялик футболчининг шартномасидаги товон пули 125 млн евро сифатида кўрсатилган. Ракитич 2014 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. Бир йил олдин у 2021 йилгача бўлган битимга имзо чеккан эди.
Олдинроқ, ярим ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида "Бавария"га ўтиши хабар қилинган эди. 30 ёшли футболчининг трансферига немис гранди устози Нико Ковач қизиқиш билдирмоқда.



