"Барселона" - "Реал". Сантьяго Солари иштирокидаги матбуот анжумани

Aslanov Jasurbek
6 фев 2019
Бугун, 6 февраль куни "Барслеона" ҳамда "Реал" ўртасида Испания Кубоги ярим финалининг илк учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин олдидан "Қироллик клуби" устози Сантьяго Солари матубот анжуманида иштирок этди.


- Copa del Rey ярим финал ўйинлари ғолиби Испания чемпионатида устунликка эришадими?

- Бу бошқа-бошқа турнирлар. Биз барча мусобақаларда ғалаба қозонмоқчимиз. Учрашувга қандай ёндошишимиз жуда муҳим. Ҳозир келажак ҳақида ўйлай олмаймиз. Ҳаммамиз учун энг муҳими - ушбу учрашув натижаси.


- Винисиус Жуниор асосий таркиб футболчисими?

- Бизда асосий таркиб футболчиси деган нарса йўқ, ҳаммага бир хил муносабатдамиз.


- Тақвим бўйича "Барселона"га ёрдам беришяптими?

- Йўқ деб умид қиламан, лекин бу бироз ғалати. Тақвимни биз тузмаймиз, бу иш билан ЛаЛига раҳбарияти шуғулланади. Биз шунчаки майдонга чиқиб, бор кучимизни ишга солишимиз керак.


- Мураббийлик иши ҳақида

- Биз курашишни яхши кўрамиз, айнан шу сабабли бу спорт тури билан шуғулланамиз. Сиз иштирок этадиган баҳсларда фарқ бўлмайди. Ҳар бир ўйинга бир хил ёндошиш керак.


- Лео Месси ҳақида

- Энг кучлиларга қарши ўйнаш ҳар доим фойда. Аммо у бизга қарши баҳсда майдонга тушиши ёки туша олмаслиги "Барселона" билан бўладиган ўйинга тайёргарлигимизга таъсир кўрсатмайди - дейди Солари.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: kp.ru