"Барселона"га украиналик ҳимоячи керак

Mirjalol Normatov
25 авг 2019
Испания матбуоти хабарига кўра, "Леганес" ҳимоячиси Василий Кравец жамоасини тарк этиши мумкин.

22 ёшли футболчининг хизматларига "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Манбада айтилишича, "кўк-анорранглилар" ҳимоячини бир йилга ижарага олишмоқчи. У жамоанинг иккинчи таркибида бўлади ва асосий вақтини захира ўтказади. Айни дамда "Барселона" захирасида тажрибали ҳимоячилар кам.

Айни дамда Василийнинг хизматларига Сегунданинг "Сарагоса", "Малага" ва "Луго" каби клублардан қизиқишлар бўлмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana