Батшуайи Усэйн Болт ҳақида гапирди

Tolibjon Qosimov
27 мар 2018
Усэйн Болт айни пайтда немис клуби билан машғулотлар ўтказмоқда.

Енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт "Боруссия" (Дордмунд) таркибида машғулотларда иштирок этмоқда. "Арилар" ҳужумчиси Миши Батшуайи Болт ҳақида гапириб ўтди.

"Видеони кўрдим, Болт яхши гол урган. Усэйн чемпион ва у ҳар куни ўзини чегарадан чиқишга мажбурлайди. У ҳамма рекордларни забт этишни хоҳлайди. Бу ажойиб. Умид қиламан, у мендан асосий таркибдаги жойни олиб қўймайди", - деди Батшуайи.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: dailymail.co.uk