"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2024
Американча футбол ўйинидан сўнг "Бавария" стадионидаги чим алмаштирилмоқда.

"Каролина Пантерз" ва "Нью-Йорк Жайентс" ўртасидаги НФЛ баҳсидан сўнг "Альянц Арена" майдони тўлиқ алмаштирилмоқда. Газонлар рулон шаклита айлантирилиб, иккинчи марта ишлатиш учун U15 жамоа стадионига юборилмоқда.

"Бавария" жума куни Бундеслига ўйинлари доирасида "Аугсбург"га қарши баҳс ўтказади. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, учрашув янги қопламада ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/iMiaSanMia