
“Реал” бой тарихга эга яхши жамоа, шундай экан у ерда Неймардек ўйинчига жой топилади. Унга ПСЖни тарк этиш қийин бўлади, аммо агар “Реал” Неймар билан шартнома имзоласа, енгилмас жамоага айланади. Футбол жуда кучли ўзгаришга учради.Авваллари Неймарнинг ҳатто “Барселона”дан кетишга тайёргарлик кўраётганини топиш қийин эди, ҳозир эса футболчиларининг келажаги ҳақида билишимиз мумкин”— деди Бебето.