Бобоев: "Бекрич яхши инсон, аммо..."

Aziz Tukhtamuradov
31 окт 2015, 19:23
"Бунёдкор" бошлиғи Бахтиёр Бобоев "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Аксинча "Андижон" биринчи даврадаги жамоа эмаслигини кўрдик. Танаффус пайтида ҳавотир бўлди. Лекин, 15 дақиқа ичида тактикамизни ўзгартирдик. Достон эса захирадан чиқиб уйинни кучайтира олишини яна бир бор исботлади", - дейди Бобоев


- Жамоа вазифани бажарди. "Нефтчи" билан ўртадаги фарқ 6 очкога етди...

- Ундай демаган бўлардим. Барчасини расман ҳал килишимиз керак. Кейинги ўйинда Олмалиққа қарши баҳс олиб борамиз ва бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 


- Бекрич нима учун майдонга тушмади?

- Кейинги турларда ҳам ёшларга имкон берамиз. Бекрич яхши инсон, аммо у билан жамоамиз хайрлашиш арафасида. 


- Иккинчи бўлимда "Андижон"ни ўнг канот ҳимоясидаги муаммолардан жамоангиз унумли фойдалана олди. 

Иккинчи бўлимда қанотлардан ҳужумни ташкил этдик. Бу эса майдон марказидан ўрин олган иккита хужумчимизга кўл келди.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia