

Нижнекамскнинг "Нефтехимик" клуби 10 январь куни Туркияда йиғин бошлади. Ушбу йиғинда Бобур Давлатов ҳам иштирок этмоқда.
Ўтган мавсум Давлатов Қозоғистонинг "Актобе" клубида ўйнаганди. Ўшанда жамоа мураббийи бўлган Юрий Уткулбаев айни пайтда "Нефтехимик" клуби устози бўлиб ишламоқда.
"Нефтехимик" Россия биринчи дивизионида 24та турдан сўнг 16 очко билан 20та жамоа орасида сўнгги поғонада бормоқда. Бобур Давлатов декабрь ойида "Олмалиқ" клуби йиғинида иштирок этганди.




