

Бу ўйин 34 ёшли футболчи учун "Скуадра Адзурра" таркибидаги 114-баҳс бўлди.
Бонуччи ўйинлар сони бобида Жоржо Кьеллинига етиб олди. Энди улар 6-ўринни ўзаро бўлишиб туришибди.
Рейтингнинг топ-5 талигидан Жанлуижи Буффон (176), Фабио Каннаваро (136), Паоло Мальдини (126), Даниэле де Росси (117) ва Андреа Пирло (116) ўрин эгаллаган.



