Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда

Sherzod Nurmatov
8 дек 2025
"Реал" келаси ёзда ярим ҳимоясини кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда ва бир неча ҳафта давомида турли номзодларни кўриб чиқмоқда.

Мадридлик скаутлар Адам Уортон ва Чема Андресни диққат билан кузатиб бормоқда, аммо энди рўйхатга яна бир умидли ном қўшилди — Аюб Буадди.

"Foot Mercato" маълумотларига қараганда, аллақачон асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган 18 ёшли "Лилль" ярим ҳимоячиси Европа элитасининг, жумладан, "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва ПСЖнинг эътиборини тортмоқда. "Лилль" Буадди учун 60 миллион евро нарх белгилади ва таклифларга очиқ.

"Реал" учун бу рақам тўсиқ бўлиши эҳтимолдан йироқ. Клуб ёш юлдузларга сармоя киритишга тайёрлигини аллақачон исботлаган. Клуб келгуси ойларда потенциал трансферларни таҳлил қилишда давом этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Foot Mercato