

"Аугсбург" ва "Айнтрахт" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди.
Бешта гол урилган ўйинда Дортмуднинг "Боруссия" жамоаси Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сини мағлуб этди. Мезбонларнинг тўрт дақиқа ичида учта гол уришганини қайд этиш лозим (Гирасси, Нмеча, Свенссон — гол муаллифлари). Рақиб ушбу голларга Итакура ва Штогернинг тўплари билан жавоб қайтарди.
Патрик Шик 32-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, 78-дақиқада Карло Бухальфа томонидан киритилган гол мезбонларни мағлубиятдан асраб қолди.



