"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
23 янв 2025
Суперлигага қайтган "Бухоро" айни кунларда Хўжанд шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда.

Жамоа таркибга янги футболчиларни жалб қилмоқда. Хусусан, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Билол Туплиев жорий мавсумни "Бухоро"да бошлаши мумкин. Айни пайтда томонлар музокараларни олиб бормоқда. 

Билол Туплиев  2024 йил Суперлигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида 4 та учрашувда 2 та тўп киритди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia