Бускетс: "Бизни олдинда 7 та финал кутмоқда"

Sherzod Nurmatov
19 апр 2022
"Барселона" сардори ва ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Ла Лиганинг 32-тури доирасидаги "Кадис"дан учралган мағлубият (0:1) ва мавсум якуни хусусида гапирди.

"Биз ўйинни яхши бошлай олмадик, сўнгги пас ва ирода етишмади. Гарчи рақиб бизга қарши шахсий қўриқлаш схемасини қўллаган бўлса-да, иккинчи таймда ўйинимизни яхшиладик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ортга қайта олмадик.

Аммо олдинда ҳали еттита финал бор ва биз кейинги ўйиндан бошлаб барча ўйинларда, хусусан, кейинги қийин рақиб "Сосьедад"га қарши учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак.

Ҳолатимизни яхшилашимиз керак ва озгина омад ҳам зарар қилмайди. Ишга киришиш, видеоларни кўриб чиқиш вақти келди... Қўлимиздан келганини қилишимиз шарт", – деди тажрибали футболчи.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: El Nacional