"Бёрнли" Шон Дайчни ишдан бўшатди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2022
Мураббий 9 йилдан ошиқ вақт давомида жамоани бошқарди.

Шон Дайч "Бёрнли" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. 

Клуб 50 ёшли мутахассис ва унинг мураббийлар штаби ишдан бўшатилганини эълон қилди. 

Дайч 9 йил-у 166 кундан буён "Бёрнли"да фаолият юритиб келаётган эди. Бу АПЛ амалдаги мураббийлари орасидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Дайч қўл остидаги "Бёрнли" 2 марта Чемпионшипдан АПЛга кўтарилди ва 51 йилда илк бор еврокубоклар (2018/19 йилги мавсумда Европа Лигаси)га йўл олди.

Жамоа ушбу мавсумда 30 ўйиндан кейин 24 очко тўплаб, 18-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: burnleyfootballclub.com