"Челси" Беллингем учун катта таклиф тайёрламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
11 мар 2025
"Челси" "Сандерленд"нинг англиялик хавбеки Жоб Беллингемни ўз сафига қўшиб олишни жуда хоҳламоқда.

Қайд этилишича, лондонликлар иқтидор учун рақобатда рақибларини ортда қолдириш учун катта миқдорда пул таклиф қилишга тайёр. Манбанинг қўшимча қилишича, футболчи ортидан улкан навбат юзага келган. Шу тариқа, Беллингемни "Тоттенхем", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Боруссия Дортмунд", "Кристал Пэлас" ва "Байер" клублари кузатиб бормоқда.

Жоб Беллингем "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг укаси ҳисобланади. Хавбек "Сандерленд" сафида жами 79 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 4 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 18 млн еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk