"Челси" Мората учун "Реал"га 80 млн. евро таклиф қилади

Aslanov Jasurbek
10 июл 2017
"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората аввалгидек "Челси"га қизиқ.

Лондонликлар 24 ёшли футболчи учун Мадрид клубига 80 млн. евро таклиф қилишга тайёр. "Реал" эса ўз ҳужумчисини камида 90 млн. еврога сотмоқчи.

Маълумотларга кўра, трансфер яқин кунларда расмийлаштирилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Челси" сентябрь ойида Альваро Мората учун "Реал"га 70 млн. евро таклиф қилган эди.

Олдинроқ, Мората МЮга ўтишга яқин турганди, бироқ манкунианлар Ромелу Лукакуни харид қилишди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS