

The Telegraph хабарига кўра, футболчи Лондон клубининг қишдаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Осимҳеннинг ўзи ҳам фаолиятини Лондонда давом эттиришига қарши эмас. Футболчининг юқори баҳоси - 100 миллион фунт стерлингдан кўпроғи бўлиши кутилмоқда.
Виктор Осимхен 2020 йилнинг кузида "Наполи"га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда Осимхен барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



