"Челси"нинг "Уотфорд"га қарши ўйини мухлис сабаб тўхтаб қолди

Aziz Tukhtamuradov
2 дек 2021
Тунда АПЛ доирасида "Уотфорд" - "Челси" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин 13-дақиқада тўхтаб қолди. Бош ҳакам Дэвид Кут мухлислардан бирига тиббий ёрдам кераклигини пайқаб қолди. Шундан сўнг, "Челси" футболчиси Маркос Алонсо ташаббус кўрсатди. 

Мухлисга тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайт футболчилар ҳакам кўрсатмасига биноан, майдонни тарк этишди. Тахминан ярим соатдан сўнг улар қайтишди ва ўйин давом эттирилди. 

Кейинроқ, мухлиснинг юраги ҳуруж қилгани маълум қилинди. Айни пайтда, унинг ҳолати яхшиланган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: