

Ёш футболчи Мадрид клуби ҳақида бир нечта провокацион фикрларни билдирганди.
"Ҳатто бу менга ёқди. Охир-оқибат, бу ўйинга ҳарорат қўшди: биз астойдил рақобатга киришдик. Мен кичкиналигимда — "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинларни телевизор орқали томоша қилган пайтимда шунга ўхшаш воқеалар бўлганини эслайман. Менимча, бу чинакам ёмон ниятсиз, шунчаки сўзлар эди. Агар Ламин бирор нарса демоқчи бўлса, бунда муаммо йўқ. Ўйин майдонда ўтказилади ва биз у ерда ғалаба қозондик", – деди Чуамени.




