

Мавсум давомида энг кўп голли узатмани "Қизилқум" ҳужумчиси Александар Станисавлевич амалга оширган. Сербиялик футболчи 9 бор шерикларининг гол уришига замин яратган.
Кейинги ўринни "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эгаллаган. Терма жамоанинг бу сафарги йиғинига ҳам чақирилмаган футболчи 6 марта голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, Искандеровнинг жамоадоши ва отдоши Жамшид Болтабоев ҳамда "Пахтакор" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиевда 5 та ассист мавжуд.


