ЦСКАнинг техник ҳомийси ўзгарди

Alisher
29 июн 2020
Испаниянинг Joma фирмаси расман ЦСКАнинг техник ҳомийсига айланди.

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.

Joma томонидан янги либослар 2020/21 йилги мавсумдан тайёрланиб берилади. Бу маълумотни ЦСКА бош директори Роман Бабаев тасдиқлади.

"Биз ўз анъаналари, инновациялари ва эксклюзив ёндашуви билан танилган компания бўлмиш Joma билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз.

Мухлисларимиз ва оддий спорт ишқибозлари юқори сифатда тайёрланган маҳсулотларнинг кенг тўпламидан мамнун бўлишади, чунки у ердан ҳар бир керакли маҳсулотни топиш мумкин. Ўзаро манфаатли лойиҳани яратиш учун биргаликда ҳаракат қилишга умид қиламиз", - дейди Бабаев.

Қайд этиш керакки, РПЛ клубларидан "Уфа" ҳам Joma фирмаси билан ҳамкорлик қилиб келади.


Манба: metaratings.ru


AlisherМуаллиф
Манба: