Дани Себальос жароҳат сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборади

Бу ҳақида Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Лондоннинг "Арсенал" клубида ижара асосида ҳаракатланаётган ярим ҳимоячи Дани Себальос "Виктория Гимарайнш"(1:1) клубига қарши учрашувда жароҳат орттириб олди. 23 ёшли футболчи учрашувнинг 54-дақиқасида алмаштирилди. Себальос яқин 3 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. Испаниялик футболчининг айнан қачон сафга қайтиши чуқурлаштирилган тиббий кўрик хулосалари чиққач аниқ бўлади.


Манба: Sky Sports