Давид Алаба бир ойга сафдан чиқди, у муҳим ўйинларни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
23 фев 2023
"Реал" футболчилари Родриго ҳамда Давид Алаба жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Иккала футболчи ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда жароҳат олди, Алаба 27-дақиқада, Родриго эса 81-дақиқада майдондан олинганди.

"Реал" матбуот хизмати Давиднинг ўнг оёғида, Родригонинг мушакларида жароҳат борлигини маълум қилди. "El Chiringuito TV" хабарига кўра, Алабанинг тикланиши учун бир ой, Родригога эса 10 кун керак.

"Реал" 25 февраль куни "Атлетико", 2 март куни "Барселона" билан ўйнайди. Ушбу ўйинларда Алаба ва Родриго иштирок этмаслиги кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV