Давидс: "Роналду - шунчаки атлет, Месси эса - иложи йўқ ишларни амалга оширяпти"

Aslanov Jasurbek
1 дек 2015
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Эдгар Давидс "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Реал" форварди Криштиану Роналду борасида фикр билдирди.

"Криштиану - шунчаки атлет, Месси эса иложи йўқ ишларни амалга оширяпти. У ўйинни тушунади, пас бера олади ва дриблинги ажойиб. Роналду эса унга етиб олиш учун тер тўкиб ишлайди. Ўз устида ишлаб буюк футболчи бўлиш мумкин, аммо Месси каби бўла олмайсан" - дейди Давидс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA