Даврон Анваров: "Мавсумдаги энг қийин ва қизиқарли учрашув олдида турибмиз"

Оқил Абдубарноев
11 апр 2026
Про лиганинг 1-турида Нукуснинг "Жайхун" (ҚМУ) жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Каттақўрғон" клуби навбатдаги тур ўйинига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ўтган баҳсда жамоасининг голига ҳаммуаллифлик қилган Даврон Анваров "Шўртан"га қарши кечадиган масъулиятли учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биринчи турдаги ғалабадан кейин барчанинг кайфияти аъло даражада. Бу ҳолат машғулотларда ҳам ўз аксини топмоқда. Айни пайтда бор эътиборимизни кейинги рақибни ўрганиш жараёнига қаратганмиз.

"Шўртан" – ўзига хос тарихга ва тажрибага эга жамоа. Мавсумдаги энг қийин, шу билан бирга қизиқарли учрашувлардан бири олдида турибмиз. Худо хоҳласа, мухлисларимиз учун ижобий натижа қайд этишга ва бунинг учун майдонда қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз", деди Анваров.

Эслатиб ўтамиз, "Каттақўрғон" – "Шўртан" учрашуви 12 апрель куни соат 15:00 да бошланади. Ўйин "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Каттақўрғон" матбуот хизмати