Де Лигт Сане голи пайти йиқилгани ҳақида: "Омадим келмади"

Aslanov Jasurbek
25 мар 2019
Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Матейс де Лигт Германияга қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақида (2:3) фикр билдирди.

- Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, рақибга яхши босим ўтказа олмадик. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва улар узун паслар орқали ўйнай бошлашди - бу мен ва Виржил ван Дейк учун қулай.

Иккинчи таймда эркинроқ ҳаракат қила бошладик, чунки 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эдик. Яхши ўйин кўрсатишга битта бўлим кечикдик. Ҳа, мен гол ура оламан, аммо очко олганимиз яхшироқ эди.

- Сане гол урган пайтда йиқилиб тушдингиз?

- Қанотдан пас бўлди, майдон бироз сирпанчиқ эди, омадим келмади, у эса гол уришни жуда яхши билади" - дейди де Лигт.

ВИДЕО  Голландия - Германия 2:3


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NOS