

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Футболчи декабрь бошидан жароҳат олган эди.
Ҳужумчи Пако Алькасер ҳам машғулотларга қайтди, бироқ у ҳозирча Томас Вермален ва Хорди Альбалар билан индивидуал программа асосида шуғулланди.
"Барселона"нинг ЛаЛигадаги навбатдаги баҳси 14 январь куни "Реал Сосьедад"га қарши бўлиб ўтади.




