

"Афсуски, бу учрашувда гол уришни уддасидан чиқа олмадик. Икки жамоа ҳам интенсив футбол кўрсатди. Шогирдларим кўрсатган ўйиндан мамнунман. Лекин ҳужумда самарадорлик ва голлар бўлмагани ранжитди.
Ғалаба қозониш учун голлар керак. Биз олдинга интилмоқдамиз. Ўз имкониятларимизни қидиришимиз ва плей-оффга чиқиш учун кейинги ўйинда янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Агарда умуман имкониятимиз бўлмаганида хавотирга тушардим",- дейди Дешам УЕФА расмий сайтига.



